Жаҳон | 12:22 / 21.07.2016
4647
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти РҚМ тизимини жойлаштиришни қўллаб-қувватлади

Фото: Yonhap

Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида, мамлакатда АҚШнинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизими мажмуаларини жойлаштириш ғоясини маъқуллади, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги. 

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат КХДР таҳдидларидан ҳимояланишнинг энг яхши йўли THAAD тизимларини жойлаштириш, деган хулосага келган. Пак Кин Хе мамлакат аҳолисини Шимолий Кореянинг ҳарбий таҳдидларидан ҳимоя қилиш учун «барча зарурий чораларни кўриш»га ваъда берган. 

Аввалроқ, Жанубий Корея ва АҚШ, РҚМ тизимларини Корея яриморолида жойлаштириш бўйича келишувга эришган эди. Расмий Сеул, мамлакатга ўрнатиладиган РҚМ тизимлари Россия ёки Хитойга қарши қаратилмаслигини таъкидлаганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид