Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД Ироқ ҳудудининг 10 фоиздан камроғини назорат қилади
ИШИД террорчи гуруҳи бугунги кунда Ироқ ҳудудининг 10 фоиздан камроғини назорат қилади, аввал эса мамлакатнинг 40 фоизи унинг назоратида бўлган. Бу ҳақида араб давлати мудофаа вазири Ҳолид Ал-Обидийнинг сўзларига асосланиб, РИА "Новости" маълум қилди.
"Бугунги кунда ИШИД Ироқнинг 10 фоиздан камроқ ҳудудини назорат қилмоқда, илгари эса мамлакатнинг 40 фоизи ушбу террорчи гуруҳ назоратида бўлган", - деб ёзган Ал-Обидий ўзининг Twitter'даги саҳифасида. У Вашингтонда бўлиб ўтаётган ИШИД билан курашишга бағишланган анжуманда иштирок этмоқда.
Ўтган йилнинг охирида ИШИД жангарилари йирик Ар-Рамадий шаҳрини қўлдан бой беришди. 2016 йилнинг июнь ойи охирида Ироқ армияси ИШИД жангариларининг таянч пункти бўлган Ал-Фаллужани қўлга киритишди. Ҳозирда Ироқ қуролли кучлари Ироқнинг шимолидаги энг йирик Мосул шаҳрини қўлга олишга тайёрланишмоқда.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026