Жамият | 15:25 / 24.07.2016
21790
1 дақиқада ўқилади
Пекин чеккасидаги ҳайвонот боғида йўлбарс аёлларга ташланди ва улардан бирини ўлдирди
Пекин шаҳри четидаги ҳайвонот боғида Сибирь йўлбарсларидан бири ташриф буюрганлардан бирига ташланди. Оқибатда бир аёл ҳалок бўлди, иккинчиси яраланди. Бу ҳақда "Фачжи ваньбао" газетаси ёзмоқда.
Воқеа 23 июль кундузи содир бўлди. Аёллар хавфсизлик қоидаларини бузган ҳолатда парк ичида ҳаракатланувчи машинадан тушишган. Айни шу пайтда уларга яқин юрган Сибирь йўлбарслари аёлларга ташланган.
Оқибатда олган жароҳатлари сабаб бир аёл воқеа жойида вафот этган. Шундан сўнг воқеа жойига парк ходимлари етиб келган ва йўлбарсларни ҳайдаб юборган. Иккинчи аёл шифохонага ётқизилган. Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилган, парк икки кунга ёпиб қўйилган.
Мавзуга оид
13:00 / 09.10.2024
Ботқоқликдан туристик масканга айлантирилган дарё. Пекин буни қандай уддалади?
21:09 / 02.09.2024
Австралиядаги боғда йўлбарс ҳайвон ўргатувчига ҳужум қилди
10:09 / 29.04.2024
Илон Маск Пекинга эълон қилинмаган ташриф билан келди
11:32 / 24.01.2024