Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ернинг 7 миллиардинчи фуқаросини дунёга келтирган аёл саратондан вафот этди
© Fotolia/ Tom Wang
Сайёранинг 7 миллиардинчи фуқаросининг онаси Елена Николаева саратон хасталигидан Калининградда ҳаёт билан видолашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Еленанинг дўстларига таянган ҳолда.
Елена Николаева — 2011 йил 31 октябрида Калининградда таваллуд топган Петя Николаевнинг онасидир. Бола, БМТ томонидан дунёнинг 7 миллиардинчи фуқароси деб тан олинган. У, Елена ва Алексейларнинг учинчи фарзандидир.
Шифокорлар Еленага учинчи даражали кўкрак саратони ташхисини қўйишганда, ўғли бир неча ойлик чақалоқ эди. Аёлнинг қариндошлари Еленани Исроилда даволатиш учун маблағ тўплашган.
"Бироқ, у ватанпарвар сифатида Москвани танлади. Бир неча маротаба ўтказилган амалиётлар барибир самара бермай, хасталик ўз сўзини айтди", — деган агентлик суҳбатдоши.
Мавзуга оид
19:13 / 16.02.2026
Исроил Фаластин ерларининг «де-факто аннексияси»ни тезлаштирди
19:09 / 16.02.2026
Юзлаб ўзбекистонликлар Исроилнинг Ғазога қарши урушида қатнашган – Al Jazeera
15:42 / 13.02.2026
Исроилга қурол: Германия конституциявий суди шикоятни қабул қилмади
19:22 / 31.01.2026