Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой жанубига Миринаэ тўфони ёпирилди
Фото: AFP
Хитойга ёпирилган Миринаэ тўфони 26 июль кечки пайт мамлакатнинг жанубидаги Хайнань оролига етиб келди ва ҳукуматни шторм огоҳлантиришини эълон қилишга мажбур қилди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.
Тўфон жорий йилда Хитойга ёпирилаётган учинчи тўфон бўлди.
Тўфон Дунгао уездига маҳаллий вақт билан соат 22.20 да етиб келди ва унинг максимал тезлиги соатига 100 км га етган. Маълум қилинишича, штормдан олдин 25 мингта балиқ овловчи шхуна денгиздан соҳилга қайтган. Шунингдек, Хайнань ва Гуандан вилояти орасида барча йўловчи кемаларининг ҳаракатланиши тўхтатилган.
Маълум қилинишича, тўфон ўзи билан Хайнань ороли, Лэйчжоу яримороли, Гуандун вилояти ва Гуанси-Чжуан мухтор туманига кучли шамол ва жалали ёмғирлар олиб келади.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026