Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда 14 киши наркосавдо учун қатл этилади
Индонезия прокуратураси 14 кишини қатл этишга маҳкум қилди. Уларнинг орасида 10 хорижлик бор. Қатл жорий ҳафтада амалга оширилади, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.
Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Муҳаммад Прасетио маълум қилди.
Таъкидланишича, қатл этилишга маҳкум қилинганларнинг барчаси гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ишлар учун судланган. Уларнинг барчаси қатл ижро этиладиган Нусакамбанган турмасига жўнатилган.
Ўлимга маҳкум қилинган хорижликлар орасида Нигерия, Ҳиндистон, Покистон, ЖАР ва Зимбабве фуқаролари бор.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
08:28 / 15.05.2026
Фарғонада наркосавдо билан шуғулланган қариндошлар қўлга олинди
09:25 / 06.03.2026