Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: КХДР Жанубий Кореянинг «хоинона режа»сини фош этди
Фото: AFP
Шимолий кореялик чегарачиларга, сўнгги вақтларда мамлакат соҳилларида пайдо бўлаётган илонларни ушлаш кўрсатмаси берилди. Расмий Пхеньяннинг тахминига кўра, бу ҳайвонлар КХДР халқи орасида тартибсизликни келтириб чиқариш мақсадида жанубдаги қўшниси ташаббуси билан қўйиб юборилаётган бўлиши мумкин, деб ёзади The Guardian газетаси.
Қайд этилишича, Шимолий Кореянинг эҳтимолига кўра, мамлакатнинг Хитой билан чегарадош Янгандо вилоятида илонларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиши ортида айнан жанубий кореялик махсус хизматлар турибди.
Янгандо вилоятидаги манбанинг айтишича, чегарачиларга ушбу судралиб юрувчи ҳайвонларни Ялуцзян дарёсига тушмасданоқ тутиш топширилган.
Пхеньяннинг уқдиришича, илонларни чегараортига юбориш - Жанубий Кореянинг шимолликлар бирлигига раҳна солиш мақсадида амалга ошираётган ғаразли режаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
07:40 / 27.03.2026
Жанубий Корея биринчи серияли KF-21 қирувчисини намойиш қилди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026