Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:50 / 02.08.2016
5873
1 дақиқада ўқилади
Покистонда йўловчи автобуси ва юк машинаси тўқнашиб кетди: 12 киши ҳалок бўлган
Покистоннинг Жамшоро округида йўловчи автобуси ва юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Жабрланганлар орасида аёллар ва болалар бор. Яраланганлар шифохонага олиб борилган, улар орасидан етти кишининг аҳволи оғир.
Хабарга кўра, йўловчи автобуси салонида 50 га яқин одам билан Карачи томон ҳаракатланаётган бўлган. Ҳайдовчи назоратни йўқотган ва рўпарасидан келаётган юк машинасига бориб урилган.