Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Жанубий Корея Кимчхон шаҳрида прокуратура таъқибидан қочган ўзбекистонликни қидириш ишлари 5 соат-у 40 дақиқа давом этган, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги.
Агентликнинг хабарига кўра, Йўлдошев фамилияли шахс март ва июнь ойларида ўзбекистонлик аёлга таҳдид қилган, бироқ ўшанда унга айблов эълон қилинмаган. Полиция маҳкамаси уни топишда ёрдам берган кишига 4,5 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот тайинлаган.
Айни вақтда унинг қочиши билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритилмоқда.
Қочқинни қидириш ишларига полиция ва қўриқлаш хизматининг 500 нафар ходими сафарбар этилган. У, бошланғич ҳибсхонадан 3,5 км узоқликда маҳаллий фуқаро хабаридан сўнг ушланган.
Мавзуга оид
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026