Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги ҳарбий тўнтарувга талабаларнинг қандай алоқаси бор?
Туркиянинг ATV канали университетлардан бирининг талабалари мамлакатдаги ҳарбий тўнтарув ҳаракатига алоқадор бўлиши эҳтимоли борлиги тўғрисида сюжет тақдим қилди. Роликда талабалар ётоқхонасида топилган ҳужжатлар кўрсатилган, уларнинг орасида GTA IV ўйини чит-кодлари туширилган қоғоз диққатни тортган.
Журналист ушбу қоғознинг юқори қисмида ўйин номи ёзилганини намойиш этди. Пастки қисмида эса “ҳаёт”, “муҳофаза”, “танк”, “қурол” ва “пуллар” сўзлари ёзилган. Мухбирнинг сўзларига кўра, бу талабаларнинг ҳарбий тўнтарувга алоқаси борлигидан далолат бериши мумкин.
16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳукумат томонидан бостирилган ҳарбий тўнтарув ҳаракати бўлиб ўтди. Исён давомида 246 нафар киши ҳалок бўлди, яна 2,1 минг киши жароҳат олди. Шундан сўнг мамлакатда тахминан 60 минг ҳарбий, полициячи, судья, амалдор ва муаллим ўз лавозимидан четлатилди.
Мавзуга оид
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026