Жаҳон | 10:15 / 03.08.2016
14266
2 дақиқада ўқилади

WSJ: АҚШ америкаликларни қутқариш учун самолётини Эронга яширинча юборган

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти январь ойида бортига 400 млн долларга тенг турли мамлакатлар валюталари ортилган самолётни хуфёна равишда Эронга юборган, деб хабар қилмоқда Wall Street Journal вазиятдан хабардор америкалик ва европалик манбаларига таянган ҳолда. 

Хабарларга кўра, бу январь ойида АҚШнинг Эрон Ислом республикасида қамоқда сақланган 4 нафар фуқаросини озод этиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

Аввалроқ, Эрон ОАВ тарқатган хабарларга кўра, мамлакат мудофа вазирлиги бундай йирик миқдордаги тўловни товон пули сифатида қабул қилишган. Бироқ, Америка нашрининг ёзишича, АҚШ мулозимлари бу фикрни инкор этиб, асирдагиларни озод этиш ва катта миқдордаги пул ўртасида боғлиқлик йўқлигини таъкидлашади. 

Умуман расмий маълумотга биноан, юборилган пуллар, 1979-йили Эронга қурол-аслаҳалар етказиб бериш бўйича битимнинг бузилиши билан АҚШнинг расмий Теҳронга тўлаши лозим бўлган 1,7 млрд долларлик товон пулининг бир қисмидир.

Мавзуга оид