Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи намойишда рекорд сондаги иштирокчилар қатнашди
7 августда Истанбулда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи намойиш деярли 5 млн кишини йиғди, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги.
Журналистларнинг маълумотларига кўра, намойишчилар давлат тўнтарувига янги уринишларга қарши чиқдилар ва амалдаги ҳукуматни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Намойишчилар олдида Эрдўған, бош вазир ва сиёсий партиялар етакчилари нутқ сўзладилар.
Маълум қилинишича, рекорд даражадаги одамни йиққан намойиш миллий мадҳия садолари остида бошланган. Шундан кейин Эрдўған нутқ сўзлаган. Эрдўған давлат тўнтарувига янги уринишларнинг олдини олиш учун парламент ўлим жазоси киритилиши ҳақидаги қонунни қабул қилса, уни имзолашга тайёрлигини айтган.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026