Жаҳон | 20:42 / 09.08.2016
28692
3 дақиқада ўқилади

Nexia III нинг сотуви, Путин ва Эрдўған учрашди, 13 йиллик қамоқ маш-машаси, Туркиянинг ультиматуми, Марказий Осиё учун эҳтимолий янги хавф

"ЛУКОЙЛ"нинг йирик сармояси

Россиянинг "ЛУКОЙЛ" компанияси Бухоро вилоятига инвестиция киритган энг йирик сармоядор бўлди. Батафсил.


Тошкентда янги боғ

Тошкент шаҳрида 9 август куни "Анҳор-Локомотив" кўнгилочар маскани иш бошлади. Мазкур маскан "Анҳор-Локомотив" дам олиш ва истироҳат боғи Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг собиқ "А" ҳудудида бунёд этилди. Батафсил.


Nexia III

Ўзбекистонда Nexia II автомобилларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилди. Ўзбекистон автосалонларида учинчи авлод Nexia сотила бошланди. Батафсил.


13 йиллик қамоқ машмашаси

ХХР ҳукумати, қотилликда асоссиз айбланиб, 13 йил қамоқда ўтириб чиққан хитойлик аёлга 1,72 миллион юань (258 минг АҚШ доллари атрофида) товон пули тўлади. Батафсил.

 

Марказий Осиё учун янги хавф

Афғон ҳукумати ИШИД террорчилик ташкилоти ва “Толибон” ислом ҳаракатига қарши курашиш мақсадида Москвадан ҳарбий ёрдам сўрамоқда. Аниқроқ айтиладиган бўлса, расмий Кобул Ми-35 вертолётини бепул етказиб бериш масаласини қайта кўтарган. Батафсил.


Керрининг кетиши

АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан номзод бўлган Ҳиллари Клинтон сайловда ғалаба қозонадиган бўлса Жон Керрини АҚШ Давлат департаменти раҳбарлигида қолдирмоқчи эмас. Батафсил.

 

Путин ва Эрдўған учрашуви

9 август куни Россиянинг Санкт-петербург шаҳрида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Туркия президенти ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Батафсил.

 

Маккадаги меҳмонхона

Саудия Арабистонининг ғарбий қисмида жойлашган Макка шаҳрида дунёдаги энг катта меҳмонхона бўлиши кутилмоқда. Батафсил.

 

Туркиянинг ультиматуми

Туркия агар Брюссель Туркия фуқаролари учун виза чекловларини бекор қилиш санасини белгиламаса, Европа Иттифоқи билан миграцион келишув доирасидаги мажбуриятларини бажаришни тўхтатади. Батафсил.

 

Ўзбек спортчилари Олимпиаданинг 4-кунида

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган ёзги Олимпиада ўйинларининг 4-кун баҳсларида Ўзбекистоннинг бир қанча спортчилари беллашувлар олиб борди.  Батафсил.