Спорт | 10:22 / 17.08.2016
31022
2 дақиқада ўқилади

Рио-2016 турниридаги яна бир таъсирли вазият. Улар ҳақиқий ғолиблар

Рио-де-Жанейродаги олимпиадада яна бир ибратли воқеа рўй берди. 5000 метр масофага югуриш бўйича иккинчи ярим финал баҳслари вақтида Янги  Зеландия вакили Никки Ҳэмблин йиқилиб тушди ва унга ортдан келаётган америкалик Эбби Д’Агостино қоқилиб кетди.

Д’Агостино ўрнидан туради ва йўлни давом эттирмасдан Ҳэмблинга кўтарилишга ёрдам беради ва уни югуришда давом этишга ундайди. Аммо бир неча метрдан кейин унинг ўзи тиззасидаги жароҳат туфайли йиқилади, бу сафар эса уни янги зеландиялик спортчи елкасидан тутиб ердан кўтаради.

Якунда Ҳэмблин маррага 29-чи,  Д’Агостино эса 30-чи бўлиб етиб келади. Финишдан кейин бу икки спортчи бир-бирини қучиб турган сурат жамоатчилик олқишига сазовор бўлмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ҳодисага муносабат билдирган фойдаланувчилар воқеа «Олимпия руҳи» намунаси эканини таъкидлади. Ҳар икки спортчига финал босқичида иштирок этиш учун рухсат берилган.

Мавзуга оид