Ўзбекистон | 09:39 / 22.06.2023
8251
1 дақиқада ўқилади

Тошкент оммавий югуриш мусобақалари ўтказилиши сабабли бир неча кўчалар ёпилади 

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Фото: Kun.uz

30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан жорий йил 25 июнь куни «Янги нафас», «Ватан қалқони» оммавий югуриш мусобақалари ҳамда Халқаро олимпия кунига бағишланган Olympic day мусобақаси ўтказилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан шаҳардаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади.

23 июнь куни соат 00:00 дан 25 июнь куни соат 10:00 гача:
- Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;

25 июнь куни соат 5:00 дан соат 8:00 гача:
- Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;
-  Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид