Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан югуриш мусобақалари ўтказилади
Оммавий югуриш мусобақаси республиканинг 15 та шаҳрида 3 км, пойтахтда эса 3 ва 10 км масофаларга ўтказилади.
Жорий йил 19 ноябр куни республиканинг 16 та шаҳрида 18 ноябр – Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида ушбу тадбирга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда мусобақа ҳақида умумий маълумот бериб ўтилди.
Оммавий югуриш мусобақаси республиканинг 15 та шаҳрида 3 км, пойтахтда эса 3 ва 10 км масофаларга ўтказилади. Умумий ҳисобда, Тошкент шаҳрида ўтадиган тадбирда 6000 мингдан зиёд, республика миқёсида эса 100 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда.
Миллий Олимпия қўмитасига кўра, анъанага мувофиқ, «Ҳумо арена» мажмуасининг олдидаги майдон Тошкентда ўтадиган пойганинг старт ва финиш нуқтаси сифатида белгиланди. Барча ҳудудлардаги беллашувларга 19 ноябр куни соат 07:30 да старт берилади.
Мавзуга оид
20:55 / 20.01.2026
“Ер гўзали 2025” танловида қатнашган ўзбекистонлик қиз либосида давлат рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди
16:40 / 25.11.2024
“42 км югуриш унга чўт эмас” – 54 ёшида марафон чемпиони бўлган янгибозорлик ўқитувчи
17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди
10:53 / 09.05.2024