Ушбу куни мамлакатнинг ҳар бир фуқароси, Ўзбекистон равнақи, суверенитети ва миллий давлатчилиги ғоялари йўлида миллатни бирлаштиришга қаратилган ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига қўшилиши мумкин.
Давлат байроғи – давлат мустақиллигининг рамзи бўлиб, халқаро миқёсда унинг ўзлигини белгилайди. 1991 йилнинг 18 ноябр куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ва ёш республика янги мақом ҳамда янги давлатчилик рамзига эга бўлди. 32 йилдан сўнг мамлакатимизда ўтказилаётган ҳар бир тадбир Ўзбекистоннинг турли соҳаларда, шу жумладан, катта ва оммавий спортда эришаётган ютуқларида ишончли йўлни намойиш этган ҳолда, давлат байроғининг кўтарилиши билан бўлиб ўтмоқда.
Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасининг ташкилотчилари сифатида: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Асака банк” АТВ, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва срорт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этмоқда.

Байроқ куни муносабати билан «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси республиканинг 16 шаҳрида ўтказилади. Мамлакатимизнинг бош рамзи Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Хива, Нукус ва Тошкент шаҳарлари яшовчилари томонидан марказий кўчалар бўйлаб олиб ўтилади. Пойтахтда старт ва финиш зонаси Ҳумо Арена спорт-муз мажмуаси майдонида жойлашади. Мусобақанинг тасдиқланган концепциясига кўра, барча шаҳарларда ягона масофа 3 км, Тошкентда эса 3 км ва 10 километрни ташкил қилади.
“Ўзбекистонда оммавий спорт ва юқори натижаларга эришиш учун фаол платформа яратилган, – деди Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев, - Бир кун аввал қитъамизнинг энг кучли югурувчилари ўртасида ўтказилган ярим марафон бўйича энг нуфузли Осиё чемпионатида спортчиларимиз кумуш медални қўлга киритди. Спортчиларимиз эришаётган юксак натижа мамлакатимиз раҳбарияти, спорт марафонлари ва оммавий югуриш мусобақасларининг ташкилотчилари, югуриш клублари ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасидир”.
Давлат байроғи қабул қилинган кунни нишонлашга шунингдек бошқа мамлакатлардан спортчилар ва югурувчилар ҳам қўшилишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг ташаббуси билан 2023 йилда Янги нафас оммавий югуриш мусобақаси халқаро мақомга эга бўлиб, мусобақада иштирок этиш учун Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан спортчилар ҳамда югуриш клублари иштирокчилари таклиф этилади. Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси Бутунжаҳон Халқаро енгил атлетика федерациясининг амалдаги қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
















