Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ҳукумати қочқинда юрган 400 нафардан зиёд коррупциячини қўлга олди
Фото: Fotolia
Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан “Ўрмондаги ов – 2016” махсус операцияси доирасида мамлакатдан қочиб кетиб, хорижда беркинган 409 ХХР фуқароси қўлга олинган. Бу ҳақда ХХР жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги маълумотига асосланиб, “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Вазирлик жорий йилнинг май ойидан коррупцияга қўл урган ёки мансабини суиистеъмол қилган ва хорижга қочиб кетган ХХР фуқароларини қўлга олиш бўйича янги кампания бошлаган эди. Кампания “Ўрмондаги ов – 2016” деб номланган эди.
Маълум қилинишича, қўлга олинганлар орасида қидирувдаги энг хавфли 15 киши ҳам бор. Шунингдек, 127 киши 10 миллион юандан кўп (1,5 миллион доллар) маблағ иши бўйича айбланган. 28 кишининг иши эса 100 миллион юандан юқори сумма билан боғлиқ. Маълум қилинишича, 33 киши 5 йилдан бери, 12 киши эса 10 йилдан бери ХХР ташқарисида қочқинда яшаган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026