Жаҳон | 11:56 / 18.08.2016
7129
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея КХДР чегарасида йирик ўқув машғулотлари ўтказади

Жанубий Корея армияси КХДР чегарасида сўнгги йиллар ичида энг йирик бўлган ҳарбий ўқув машғулоти ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ўқув машғулотлари Пхеньян томонидан келадиган эҳтимолий хавфга тайёр туриш мақсадида ўтказилади. Ўт очиш машғулотларига 49 та дивизиядан 300 та артиллерия қуроллари жалб қилинган.
Шунингдек, ўзиюрар артиллерия қурилмалари К-9 ва К-55 лар ҳам машғулотларда қатнашади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид