18:36 / 19.08.2016
23416

Матиз автомобили каналга тушиб кетган сурат тарқалди

Фото: Voditeli Tashkenta/Facebook

Facebook тармоғидаги “Voditeli Tashkenta (Drivers.uz)” гуруҳида матиз автомобилининг сувга тушиб кетган сурати пайдо бўлди. Гуруҳ фойдаланувчиларидан бирининг сўзларига кўра, воқеа Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Сувсоз даҳасида содир бўлган.

Диққат билан қарасангиз, матиз машинаси канал устидаги кўприкка урилиб тўхтаганини кўрасиз.

Суратда акс этган воқеанинг қачон ва қаерда юз берганлигига оид аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ. 

Машина канал ёқаси бўйлаб ҳаракатланаётган ёки автомобилини ювмоқчи бўлганда сувга тушиб кетганлиги тахмин қилинмоқда. 

Top