Жамият | 11:48 / 19.08.2016
6397
1 дақиқада ўқилади

NASA янги ракета учун двигателни муваффақиятли равишда синовдан ўтказди

АҚШ аэронавтика ва коинот кенгликларини ўрганиш миллий бошқармаси (NASA) SLS (Space Launch System) ташувчи ракетаси учун RS-25 двигатели синовини муваффақиятли равишда ўтказди. Бу ҳақда космик агентлик твиттерида маълум қилинган.

Аниқлик киритилишича, синов жараёни 7,5 дақиқа давом этган. Синов Миссисипи штати ҳудудида, Жон Стеннис космик маркази майдонида ўтказилган.

Июль ойида ҳам синов ўтказилганди.

Бундан олдинроқ NASA Марсга парвозларга мўлжалланган робот модели учун танлов эълон қилган, энг яхши модель учун 1 млн доллар миқдорида мукофот белгиланганди.

Маълумот учун, NASA 2030 йиллар ўрталарида Orion кемаси ва SLS ташувчи ракетаси ёрдамида инсоннинг Марсга илк парвозини амалга оширишни мўлжалламоқда.

NASA ўзининг космик дастури доирасида 2018 йилгача Space Launch System (SLS) модернизациясини якунлаши керак. Кўп марталик Orion кемаси 2011 йилдан буён ишлатилмайдиган Space Shuttle ўрнини босиши кутилмоқда.

Мавзуга оид