Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уйқуни яхшилашга ёрдам берувчи йўл ўйлаб топилди
Туркия ва америкалик олимлар уйқусизликдан қочишга ёрдам берувчи йўлни ўйлаб топишди. Тадқиқот Social Personality and Psychological Science журналида чоп этилди. Бу ҳақида EurekAlert нашри хабар беради.
Олимлар қайд этишича, узлуксиз уйқу киши ёнидаги сезгир ҳамроҳ борлиги билан таъминланади. Экспертлар фикрича, бу ухлаётган кишидаги хавфсизлик ҳисси пайдо бўлишига боғлиқ.
«Бизнинг натижалар шуни кўрсатадики, инсонлар сезгир ҳамроҳлар билан камроқ уйғониб, безовта бўлишади ва уларнинг уйқу сифатини оширади», — дейди Яқин Шарқ техника университети (Анқара)лик тадқиқот муаллифларидан бири Эмре Сельчук.
Олимлар Американинг Midlife Development лойиҳаси маълумотлари, жумладан, ўрта ёшли инсон ҳаёти ва унга таъсир этувчи омиллар сифати ҳақидаги статистикадан фойдаланган ҳолда бу хулосага келишди.
Мавзуга оид
18:58 / 23.12.2025
Шифокор ҳафтада камида беш марта мириқиб кулишни тавсия қилди
11:04 / 23.12.2025
Ноябр ойида автобозор: сотувлар тенденцияси ва асосий кўрсаткичлар
22:09 / 13.12.2025
Ўзбекистонда зўравонликка учраган аёлларнинг 27 фоизи бундай ҳолатларга аёлларнинг ўзлари айбдор бўлишларини таъкидлаган - тадқиқот
11:30 / 10.12.2025