Жаҳон | 08:19 / 20.08.2016
8908
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Хитой фойдасига жосуслик қилган аёл қамоқ жазосига маҳкум қилинди

АҚШнинг Калифорния штатида 45 ёшли Мэнь Вэнцзя АҚШдан Хитойга ҳарбий ускуналарни ноқонуний олиб чиқиш мақсадида тил бириктиргани учун 4 йил 2 ойга қамоқ жазосига маҳкум қилинди.  

Маълум қилинишича, Вэнцзя 2011 йилдан 2013 йилгача бир хитойлик билан алоқада бўлган ва унинг ёрдамида АҚШдан Хитойга F-16 ва F-22 самолётлари учун бир нечта двигатель ва MQ-9 Reaper ҳарбий дронини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган.

Бундан ташқари, Мэнь Хитойга АҚШ қуролланишида бўлган бир қатор ҳарбий самолётлар ҳақидаги техник ҳужжатларни бермоқчи бўлган. Аёл бу маълумотларни қандай қилиб қўлга киритгани маълум қилинмаган.

 

Мавзуга оид