Покистон Кашмир бўйича музокаралар шартини ўз кучида қолдирди
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Субраманиам Жайшанкар Кашмир муаммоси бўйича музокаралар ўтказиш учун Исломободга келади, деб хабар қилмоқда Покистон ташқи сиёсат маҳкамаси.
Покистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ойзаз Чоудхри 15-август куни ҳиндистонлик ҳамкасби Жайшанкарни Исломободга таклиф қилган эди. Жайшанкар ўз навбатида таклифни қабул қилган, аммо фақатгина Кашмирдаги терроризм мавзусини муҳокама этишини билдирган. Унинг фикрича, минтақадаги вазият ҳамда ҳудудий даъволар бошқа учрашувларда муҳокама этилиши лозим.
Ҳиндистон расмий Исломободни мамлакатнинг Жамму ва Кашмир штатида фаолият юритувчи айирмачи гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблаб келади. Покистон ҳукумати эса, бу айбловларни рад этиб, штат фуқаролари ўз ҳуқуқлари учун ўзлари мустақил кураш олиб бораётганини таъкидлайди.
Гарчи, Ҳиндистоннинг жавоб мактубида музокараларнинг кун тартибини ўзгартириш таклифи илгари сурилган бўлса-да, Исломобод ўз қарашини ўзгартирмаган.
Покистоннинг жавоб мактубида, мамлакат ҳукумати Кашмирдаги вазият юзасидан ташвишда экани таъкидланган. Бу ерда, бир ярим ойдан бери, маҳаллий айирмачиларнинг етакчиларидан бири ўлдирилганидан сўнг бошланган тартибсизликлар давом этмоқда. Ҳиндистон томони эса, покистонлик сиёсатчиларнинг баёнотларига норозиликларини изҳор қилиб, бу Ҳиндистоннинг ички иши эканини уқдирган эди.
Мавзуга оид
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024