Антарктидада ҳосил бўлган мовий кўллар олимларнинг хавотирларига сабаб бўлмоқда
Шарқий-Антарктика музли қалқонида кўплаб мовий кўллар пайдо бўлмоқда. Уларнинг биринчиси Лангховд музлигида кузатилган. Бу ҳолат эса олимларнинг хавотирларига сабаб бўлаяпти. Чунки, шу каби жараёнлар Гренландияда анчадан бери кузатилаётган эди, деб ёзмоқда Gizmodo Geophysical Research Letters журналида чоп этилган мақолага асосланиб.
Музусти кўллари — эриган музлардан ҳосил бўлган «сув ҳавзалари» бўлиб, ёзнинг иссиқ ҳарорати туфайли пайдо бўлади. Улар аллақачон Гренландия музликларида қайд этилган. Бундай кўллар глобал иқлим ўзгариши аломати ҳисобланиб, музли қалқонларнинг барбод бўлаётганини ҳам англатади. Сув муз орасига сизиб, унинг асосини «эритади». Ана шу жараён Гренландия музликларининг эриши сабабларидан биридир: 2011-2014 йилларда бу оролда салкам триллион тонна сув йўқотилган.
Эндиликда, шу каби музусти кўллари Жанубий қутбда ҳам пайдо бўлгани аниқланган. Бундан аввал, Жанубий қутб музликлари барқарор ҳисобланар эди. Маълум бўлишича, 2000-2013 йилларда Лангховд музлигида қарийб 8 мингга яқин кўл ҳосил бўлган. Олимлар мазкур ҳолатларни сўзсиз иқлим ўзгариши билан боғлашмоқда. Чунки, сув ҳавзаларининг аксарияти 2012-2013 йилларда кузатилган ўта иссиқ ёз мавсумида вужудга келган.
Антарктидадаги муз кўлларининг олимлар хавотирига сабаб бўлаётган омиллардан бири шундаки, Жанубий қутб муз захираси Гренландияникига қараганда жуда кўпдир. Унинг эриши эса, Ер сайёрасидаги денгиз сатҳининг жуда тез кўтарилишига сабаб бўлади. Бу ўз навбатида инсоният учун серталофат табиий офатларни келтириб чиқариши мумкин.
Мавзуга оид
20:10 / 12.11.2024
Зироат Мирзиёева Бокуда ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
01:00 / 09.11.2024
Иқлимшунослар бадавлат инсонларни шахсий самолётларидан «такси сифатида» фойдаланмасликка чақирди
19:23 / 28.10.2024