Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндия АҚШ билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди
Финляндия мудофаа соҳасида АҚШ билан ҳамкорлик қилиш масаласини муҳокама қилди ва мамлакат кузга келиб шартнома тузишни режалаштирди. Бу ҳақда Финляндия мудофаа вазири Юсси Ниинистё маълумотига асосланиб, “Рейтер” хабар бермоқда.
Вазирлик раҳбарининг айтишича, ушбу шартнома НАТОга киришда ҳарбий кўмак бериш сингари аҳамият касб этмайди. Шартномага мувофиқ ҳарбий ёрдам кўрсатилмайди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Хельсинки 8 ноябрда алмашадиган АҚШ маъмуриятигача бўлган даврда ушбу шартномани имзолашга шошмоқда. "Бу шартномани кузда имзолаш лозимлигини англатувчи ягона сабабдир. Аммо, ишонаманки, қайси бир номзод АҚШ президенти бўлса, ҳамкорликда ишлашда давом этамиз", — деб қўшимча қилди Ниинистё.
Мавзуга оид
08:29
АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги ҳодисадан сўнг бир-бирига зарба берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026