Туркия чегара ҳудудларида ИШИДга қарши зарба бермоқчи
Туркия ўз чегаралари яқинидаги ҳудудларни ИШИД жангариларидан бутунлай тозаламоқчи. Бу маълумот 21 август куни ушбу жангари ташкилот томонидан мамлакат жанубидаги тўй маросими вақтида 54 кишининг ўлимига сабаб бўлган йирик содир этилиши фонида пайдо бўлди.
"ИШИДни ўз чегараларимиздан суриб ташлашимиз керак. Биз бу хавфдан қутилиш учун нима қилиш керак бўлса, шу ишни амалга оширишимиз керак", деган Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли матбуот анжумани вақтида.
Туркия томонидан қўллаб-қувватланувчи Суриядаги мухолиф гуруҳларидан бирининг етакчиси Туркия ва Сурия чегараси яқинидаги ИШИД қўлида бўлган Жербалус шаҳрига ҳужум бошланиши ҳақида айтган.
Сурия ҳукуматига душман бўлган "Сурия озодлик армияси" Туркия ҳудудидан туриб ҳужумга ўтиши кутилмоқда.
Башар Асад армияси эса ҳудудда Россия авиацияси, Эроннинг қуруқликдаги қўшинлари ҳамда Ливандаги "Ҳезбуллоҳ" ташкилоти қўшинлари кўмагида ҳаракатланмоқда.
Сурияда 5 йилдан буён давом этаётган фуқаролик уруши 4 миллиондан ортиқ кишининг "ёстиғини қуритган". Бу вазият туфайли Европа Иккинчи жаҳон урушидан бери илк марта қочқинларнинг улкан оқими билан тўқнашди.
Мавзуга оид
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
20:19 / 28.09.2024
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги миссиясини 2025 йилда якунлайди
20:54 / 11.08.2024