Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШлик 1500 киши маст ҳолатда Канада томон қайиқларда сузиб кетиб қолди
АҚШлик 1500 киши АҚШнинг Мичиган штати ва Канаданинг Онтарио вилоятини ажратувчи Сент-Клэр дарёсида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиладиган қайиқларда сузиш вақтида ноқонуний тарзда Канада ҳудудига тушиб қолди.
Кучли шамол шиширилган қайиқларни Канада соҳиллари томон олиб кетган. Қайиқлардан баъзилари ҳавога кўтарилиши оқибатида одамлар сувга қулаган ва қутқарувчилар уларни сувдан чиқаришларига тўғри келган.
"Улар бошқа давлатга ҳужжатларсиз тушиб қолишгандан қўрқувда эдилар. Уларнинг бирортасида паспорт ёки бошқа ҳужжатлар бўлмаган, кўпчилиги спиртли ичимликлар ичаётган бўлган", деб айтди канадалик қутқарувчилар вакили Питер Гарапик.
Одамлардан бир қисми АҚШга қайтиб сузиб кетмоқчи бўлганда қутқарувчилар уларни ортга қайтариб, сувдан чиқариб олишган.
Барча америкаликлар Канаданинг Сарния шаҳридан жамоат транспортида АҚШга қайтарилган.
Мавзуга оид
11:19 / 29.06.2026
ЖЧ кундалиги. 1/8 финалнинг илк иштирокчиси маълум, Корея лагерида можаро, Кабо-Верде сардорида муаммо
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:18 / 27.06.2026