Қўшнисини ўлдирган америкалик йигит бир кун аввал Твиттерда шу ҳақида ёзган
Аризоналик 21 ёшли Закари Пентон ўзининг Твиттерида ҳазил тариқасида ғалати ёзув қолдириб, эртасига уни амалга оширди - у қўшнисига қарата ўқ узди. Бу ҳақида ABC News хабар берди.
21 август куни кечқурун Закари Гилберт шаҳри полициясига қўнғироқ қилди ва 41 ёшли қўшниси - Дэниел Гарофалони отиб қўйгани ҳақида маълум қилди.
Воқеа содир бўлган жойга етиб келган полиция ходимлари эркак кишининг жасади ва яширинишга ҳаракат ҳам қилмаган қотилни кўришди. Пентон қотилликда гумон қилинувчи шахс сифатида қўлга олинди, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Шуниси қизиқки, 20 август куни, яъни қотилликдан бир кун аввал Закари ўзининг Твиттерида бу ҳақида огоҳлантирган.
Пентоннинг одам ўлдирганлиги ҳақидаги хабар тарқалгандан кейин бир неча соат ичида унинг огоҳлантирувчи ёзуви ўн минглаб ретвит қилинди ва ОАВнинг эътиборини жалб қилди.
Бир қарашда Пентоннинг бошқа ёзувлари унинг қотиллигидан дарак бермайди. Фожиадан бир неча соат олдин у Фрэнк Оушеннинг янги альбоми чиққанлигидан қувонганини кўриш мумкин, бундан ташқари у ўзининг Snapchat'даги лентасидан арз қилган ва жисмоний машқлар ҳақида гапирган.
Бироқ диққат билан қаралса, фойдаланувчилар билан мулоқотга киришганда унинг жиноятга мойиллиги борлигини сезиш мумкин. Масалан @warmcookielover ники остидаги фойдаланувчининг бир твитига бўлғуси қотил пичоқ расмини юборган, унинг сўзларига кўра, бу пичоқни доим ёнида олиб юради.
4 июнда эса Зак АҚШда қурол харид қилиш бу қадар осон кечишидан ажабланган.
Пентоннинг иши бўйича биринчи тергов 22 август куни бўлиб ўтди. Уни озод қилиш учун гаров пули 750 минг доллар, дея белгиланди.
Мавзуга оид
10:12
АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони айтилди
08:31
AP: АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда
08:02
АҚШ Гонсалесни Венесуэланинг сайланган президенти сифатида тан олди
22:07 / 19.11.2024