Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ҳиндистон Хитой билан чегарасида ракеталар жойлаштирмоқчи
Ҳиндистон қуролли кучлари Хитой билан чегарасида товушдан тез учувчи энг янги қанотли ракеталар BrahMos’ни Хитойнинг хавотирига қарамай жойлаштиради.
Бу ҳақда Хавфсизлик мудофаа вазирлигидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Август бойишда Ҳиндистон ҳукумати мудофаа вазирлигининг Хитой билан чегарада ракеталарни жойлаштириш таклифини маъқуллаганди. Жорий ҳафтада Хитой армияси вакили бу қарордан хавотирланиш билдирган ва ракеталар Тибет ва Юньнанга жиддий хатар солишини айтган.
Ракеталарни Аруначал-Прадеш штати ҳудудида жойлартиришмоқчи. Бу ракеталар янги модификациядаги BrahMos ракеталари бўлиб, улар тоғли ҳудудлардаги нишонларни юқори аниқлик билан йўқ қила олади. Хитой чегарасида ракета дивизиони ва 100 тадан ракетаси бўлган 5 та мобиль ўқ отиш ускуналарини жойлаштириш режалаштирилмоқда.
BrahMos қанотли ракетаси Ҳиндистон мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти ва Россиянинг "НПО Машиностроения" корхонаси томонидан яратилган. Бу корхоналар 1998 йилда BrahMos Aerospace деб номланган компания яратишган. Ракетанинг номланиши иккита дарё – Брахмапутра ва Москва-река номидан тузилган.
Ракета товуш тезлигидан 3 марта каттароқ тезликка эриша олади. Ҳозирда ракетанинг товуш тезлигидан 6 марта тезроқ уча олдиган янада такомиллашган модели синовдан ўтмоқда. Ракета 290 км узоқликка уча олади ва 200 дан 300 кггача оғирликдаги жанговор каллакни олиб юра олади.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026