Жаҳон | 10:35 / 24.08.2016
5758
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Ироқ Курдистони раҳбари билан ИШИД ва КИПга қарши кураш масаласини муҳокама этади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ироқ курдлари етакчиси Маъсуд Барзани билан унинг Анқарага ташрифи вақтида ИШИД ҳамда Курдистон ишчилар партиясига қарши кураш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Туркия президенти саройидаги манбасига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар берган.

Манба маълумотига кўра, Эрдўған ва Барзани Ироқ Курдистони ҳудудидаги Фатҳуллоҳ Гуленга алоқадор мактабларни ёпиш тўғрисида гаплашишади.

Бундан олдинроқ, Барзани 24 август куни Анқарага ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди. Барзани охирги марта Туркияга 2015 йилнинг декабрида келганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид