Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla компаниясининг янги электромобили рекорд масофага юра олади
АҚШнинг электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Tesla компанияси Model S P100D ва Model X P100D моделларини намойиш этди. Улар, аввал чиқарилган моделларнинг такомиллаштирилган аккумуляторларга эга русумларидир, дейилади компания блогида.
Хабарларга кўра, автомобиллар махсус Ludicrous тартибига ҳам эга бўлади. Унинг ёрдамида Model S P100D 2,5 сонияда тезлигини 100 км/соатга чиқара олади. Model X P100D эса 2,9 сонияда шундай натижага эриша олади. Компанияга кўра, Model S P100D серияли ишлаб чиқариладиган энг тезкор машиналар ичида учинчисидир.
100 кВт⋅с ҳажмли янги аккумулятор бир марта қувватлантириш билан узоқроқ масофага бориш имконини беради. Хусусан, Model S P100D 500 кмни ортда қолдира олади. Бу эса, электромобиллар орасида энг яхши кўрсаткичдир.
P90D моделига буюртма бериб, унга эга бўлмаган харидорлар 10 минг АҚШ доллари эвазига буюртмасини P100D моделига ўзгартиришлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
17:59 / 10.06.2026
Мексика 8600 долларга ўта арзон Olinia Uno электромобилини тақдим этди
22:44 / 26.05.2026