Жамият | 11:15
935
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Tesla ҳайдовчиси бир йилга рулга ўтириш ҳуқуқидан маҳрум этилди

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигига таҳдид солган ҳолда автомашина бошқарган Tesla ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Суд қарорига кўра, у бир йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 25 БҲМ миқдорида жаримага тортилди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирган Tesla русумли автомашина ҳайдовчисига нисбатан суд қарори эълон қилинди.

Маълум қилинишича, суд ҳайдовчининг ҳаракатларини кўриб чиқиб, уни йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солганликда айбдор деб топган.

Суд ҳукмига мувофиқ, ҳайдовчи бир йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Шунингдек, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланди.

Мутасаддилар йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирадиган қоидабузарликларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар қўлланишини эслатиб, ҳайдовчиларни ҳаракат қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид