Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенаторлар томонидан “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири маъқулланди
2016 йил 25 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Сенаторлар ялпи мажлиснинг иккинчи кунини Олий Мажлиснинг қуйи палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини (янги таҳрири) кўриб чиқишдан бошладилар.
Қонунга янги тушунчалар киритилди, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш, меҳнатнинг муҳофаза қилинишини бошқариш тизими аудити, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигига чалинишни текшириш ҳамда ҳисобга олиш масалалари аниқ тартибга солинмоқда.
Ушбу соҳада жамоат назоратини амалга оширишда кенг жамоатчилик ва касаба уюшмалари иштирокининг аниқ механизмлари белгиланмоқда, уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолият билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Сенаторлар мазкур қонун бозор иқтисодиётининг ҳозирги замон талабларига ва демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларга мувофиқ келишини ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳалари ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга, шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ривожлантиришга кўмаклашишини билдирдилар. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026