Жаҳон | 17:58 / 26.08.2016
19556
2 дақиқада ўқилади

Forbes: Янги урушни Вашингтоннинг чўнтаги кўтармайди

Фото: © AFP

Пентагон маъмурияти АҚШнинг яқин беш йилда янги ҳарбий ҳаракатлар олиб боришига тўғри келишидан хавотирда, деб ёзмоқда Forbes журнали.

АҚШнинг юқори лавозимли ҳарбий мулозимлари, яқин орада Эрон, Шимолий Корея ёки Россия билан кенг қамровли ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш эҳтимолини рад этишмаяпти. Пентагонни энг кўп ташвишга солаётган нарса, Америка армиясининг ана шу эҳтимоллардан ҳеч бирига етарли даражада тайёр бўла олмаслигидир, деб ёзади журнал. 

Хусусан, қуруқликда жанг олиб бориш учун янги технологияларни ишлаб чиқиш етарли даражада молиялаштирилмаяпти. Мисол учун, Америка армиясининг транспорт воситалари ва занжирли техникалари учун бир йиллик харажатлари General Motors компаниясининг бир ҳафталик даромадидан ҳам камдир. Вертолётларни материал-техник таъминлаш бюджети эса Рейган даврига бориб тақалади. Чунки, Америка ҲҲК янги машиналарни харид қилиш бўйича молиявий имкониятга эга эмас, деб қайд этган журнал. 

Forbes журналига кўра, "Пентагон яқин ўн йилда армияни бутунлай модернизация қилиш режаси йўқлигини таъкидлашида жиддийдир". 


 

Мавзуга оид