Чехия 2016 йилда бошқа бирорта қочқинни қабул қилмаслиги айтилди
Чехия жорий йилда Европа Иттифоқи ва Анқара ўртасидаги келишувга кўра Туркиядаги биринчи 80 нафар қочқинни қабул қилиши керак эди, лекин буни қилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Чехия ички ишлар вазири Милан Хованец маълум қилди.
Бунга сабаб Чехия махсус хизматлари муҳожирларни синчковлик билан текшираётганидир, бунинг учун эса анчагина вақт талаб қилинади.
"Хавфсизлик нуқтаи назаридан қочқинлар жуда чуқур текширилмоқда ва кўринишича, бу жараён йил охиригача якунланмайди. Шунинг учун биз йил охиригача бирорта муҳожирни қабул қилишимиз даргумон", деб айтди республика телевидениесидаги чиқиши вақтида Хованец.
Унинг айтишича, Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги келишувга кўра Чехия 3 йил ичида 3 минг муҳожирни қабул қилиши керак.
Вазир ноқонуний муҳожирларнинг Германияда назоратсиз қабул қилинишини "фалокатли" деб атади ва бундай ҳолат Чехияда ҳеч қачон юз бермаслигини айтди. "Европа харитасида Чехия қизил ранг билан белгиланган. Муҳожирлар бу ерда европача ҳуқуқ амал қилишини биладилар ва агар улар чегарани ноқонуний кесиб ўтсалар, унда дарҳолоқ изоляторга тушадилар", деб таъкидлаб ўтди Хованец.
Хованец, шунингдек, Туркияда яқиндаги давлат тўнтарувига уриниш ва Суриядаги ҳарбий операциядан кейин вазият беқарорлигини эслатиб ўтди. "Мен турклар Сурия фойдасига ҳаракат қилмай, ўзининг курдлар билан муаммосини ҳал қилаяпти, деб гумон қилмоқдаман. Туркия ҳозирда курдларга нисбатан яраётган кескинликнинг авж олиши ҳозирда 2,7 млн муҳожир бўлган Туркиянинг ўзида беқарорликка олиб келмаса эди, деб хавотирланмоқдаман", деб қўшимча қилди Хованец.
Мавзуга оид
15:30 / 24.10.2024
Чехия бош вазири: Украина учун снарядлар сотиб олиш режага мувофиқ кетяпти
16:00 / 18.10.2024
Чехия Украина учун ўқ-дориларни сотиб олишни давом эттиради
13:52 / 02.10.2024
Skoda ўзининг биринчи ихчам электрокроссовери — Elroq’ни тақдим этди
20:48 / 17.09.2024