Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайвань прокуратураси ХХР томон ракета учирган денгизчиларга нисбатан айбловни эълон қилади
Тайваннинг Гаосюн шаҳри прокуратураси хатога йўл қўйиб, патрул катеридан Хитой томон ракета учирган уч нафар денгизчига нисбатан айблов хулосасини эълон қилмоқчи. Бу ҳақда, Тайвань марказий ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
1-июль куни "Цзиньцзян" тоифасидаги қўриқчи кема кораблларга қарши янги товушдан тез учувчи "Сюнфэн-3" ракетасини Хитой ҳудуди томон бехосдан учирган эди. Гаосюн шаҳридаги Цзоин базасидаги катер ускуналари текширилаётган вақтда шундай ҳодиса рўй берган. 74 кмлар масофани ортда қолдирган ракета балиқчилар қайиғига келиб урилган. Натижада кема капитани ҳалок бўлган, яна уч нафар экипаж аъзоси яраланганди.
Прокуратуранинг хабарига кўра, у ҳодисани эҳтиётсизлик туфайли бехосдан рўй берган, дея эътироф этиши мумкин. Шунга қарамай, маъмурият инсон умрига зомин бўлган масъулиятсизлик бўйича айблов эълон қилмоқчи. Эндиликда, денгизчилар айбдор деб топилса, 3 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026
Дунё космодромлари харитаси: ким энг кўп ракета учирмоқда?
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
08:55 / 23.05.2026