Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон мамлакат пойтахтида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда
Қирғизистон президенти мамлакат пойтахти Бишкек шаҳрида хавфсизлик чораларини кучайтириш ва хорижий элчихоналарни қўриқлаш ишларини кучайтириш тўғрисида кўрсатма берди. Бунга, 30-август куни эрталаб, ҳудкуш террорчи автомобилда Хитой элчихонасига бориб урилгач, портлаш юз бергани сабаб бўлган.
Бу воқеа оқибатида 5 киши енгил жароҳатланган. Ҳужум қилган террорчи ўзини портлатиб юборган. Ҳодиса “террорчилик” дея баҳоланган. Расмий Пекин воқеага "жиддий террорчилик ҳужуми", дея изоҳ берган.
"Президент Алмазбек Атамбаев пойтахт ва минтақаларда аксилтеррор амалиётларни олиб бориш, хусусан муҳим аҳамиятга молик ва дипломатик ваколатхоналарни қўриқлашни кучайтиришга кўрсатма берди", - дейилади давлат раҳбари сайтида.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
14:38 / 22.06.2026
Лифтлар хавфсизлиги бўйича янги низом қабул қилинди
20:00 / 09.06.2026