Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбаев: Халқимиз сўйилиш учун така ортидан юрадиган қўй эмас
Қирғизистон Республикаси давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг мамлакат мустақиллиги тантанасида қилган маърузасида баёнот беришича, «қирғиз халқи така ортидан кушхонага юрадиган қўй эмас».
Президентнинг хотирлашича, 10 йил муқаддам, у Бишкекдаги бош майдонда Тўқмоқ гўшт комбинати директори сўзлаб берган ҳикояни айтиб берган.
«Унинг ҳикоя қилишича, совет даврида қўйларни ток билан ўлдиришган, жониворлар ўлим ҳидини сезиб, кушхонага кирмай қолишса, махсус ўргатилган эчки қўйларни ортидан эргаштириб, ўзи махсус эшикдан чиқиб кетган», - дея такрорлаган Алмазбек Атамбаев.
Давлат раҳбари, ушбу ҳикоя билан бугунги кунни таққослаб, аксарият кишилар, хусусан ўзи ҳам бир неча бор алданганини таъкидлаган.
«Бироқ, қирғизлар така ортидан юрадиган халқ эмас, бўлмайди ҳам», - дея уқдирган президент.
Унинг қўшимча қилишича, мамлакатнинг янги давлат раҳбари, мамлакатни талон-тарож қилиб, бошқарувнинг оила-қариндошлик усулини ташкил этган Акаев ва Бакиевлар йўлидан бормаслиги учун республика Конституциясини референдум воситасида ўзгартириш лозим.
«Бошқа давлатлардан маош олиб турувчи Акаев аспирантлари ва Бакиев адвокатлари», Азимжон Асқаров ва Қодиржон Ботировларни қўллаб-қувватлаётганларга келсак, - деган президент, - улар ҳам Акаев ва Бакиев каби жуфтакни ростлашади».
«Агар биз битимни сақлаб, бирлигимизни мустаҳкамласак, 7-апрелда танлаган йўлимиздан дадил юрсак, бу фирибгарлар, «ит ҳурар, карвон ўтар» дейилганидек, итлар каби ҳуриб-ҳуриб, ғойиб бўлишади», - хулоса қилган Алмазбек Атамбаев.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026