Жаҳон | 12:53 / 31.08.2016
4181
1 дақиқада ўқилади

Бразилия президенти Руссефф истеъфога чиқариладими?

Бразилиялик сенаторларнинг ярмидан кўпи, давлат раҳбари лавозимидан вақтинча четлатилган Дилма Руссеффга нисбатан импичментни маъқуллашини билдиришди. Якуний овоз бериш жараёнидан аввал ўтказилган мунозараларда, Миллий парламентнинг юқори палатасидаги 63 сенатордан 43 нафари Руссеффнинг истеъфога чиқарилиши учун овоз беришини таъкидлашган.

Импичментга атиги 18 нафар сенатор ошкора қарши фикр билдирган. Қолганлар қандай қарор қабул қилишини айтишмаган. Умуман, Бразилия Федерал сенатида 81та сенаторлик курсиси мавжуд. Жами сенаторларнинг 3/2 қисми импичмент қарорини маъқулласа, Руссефф истеъфога чиқарилади. Бу ҳолда, айни вақтда давлат раҳбари лавозимини вақтинча бажараётган вице-президент Мишел Темер, 2018-йил охиригача ҳокимият тепасида қолади. 

Федерал Сенатдаги овоз бериш жараёни 31-август куни Тошкент вақти билан 19:00да бўлиб ўтади. Ана шу жараён натижаси Руссефф ҳокимият тепасида қолишига ойдинлик киритади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид