Қирғизистон президенти мухолифат илгари сурган айбловларни инкор этди
Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев, ўзининг сиёсий рақиблари томонидан илгари сурилаётган айбловларни инкор этди. У, мамлакат Мустақиллик куни билан сўзлаган маърузасида шу ҳақда фикр билдирган.
"Конституцияни ислоҳ қилиш мавзусига тўхталишга мажбурман. Чунки, кўплаб сиёсатчилар мени турли жиноятлар, хусусан ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишда айблашмоқда", - деган Атамбаев.
Унинг сўзларига кўра, буларнинг бари "очиқ ёлғондир". Атамбаевнинг фикрича, унинг сиёсий рақиблари, 2010-йилда қабул қилинган конституцияга мувофиқ, республикада парламент бошқаруви тартиби жорий қилинганини айтишади.
"Аслида гап президентлик-парламент шакли ҳақида бормоқда. Ва мазкур конституцияда тоталитаризм учун барча асослар сақланиб қолган. Шу сабаб уни ўзгартириш керак", - деб таъкидлаган Қирғизистон раҳбари.
Атамбаев, шунингдек, ўзининг айрим собиқ сиёсий сафдошларини ҳам айблаган.
Унинг ишонч билдиришича, у рақибларининг "инсон сифатида қўрқувларини тўғри тушунади". Эндиликда, мухолифат вакиллари, Атамбаев Конституция бўйича референдум воситасида ўз ваколатларини кенгайтириб олади, деган хавотирларни билдиришмоқда.
"Бироқ, мен президентлик лавозимини яна бир муддат бошқариш, бош вазир ёки парламент спикери бўлиш ниятида эмасман", - деб таъкидлаган давлат етакчиси.
Мавзуга оид
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
10:19 / 13.11.2024
Абхазияда қўлга олинган мухолифатчилар озод қилинди
22:01 / 12.11.2024