Жаҳон | 18:29 / 31.08.2016
6713
1 дақиқада ўқилади

Обама ва Эрдўған Гулен тақдирини муҳокама этади

АҚШ президенти Барак Обама ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, мухолифат етакчиси Фатҳуллоҳ Гулен тақдирини G20 саммитида муҳокама этади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. 

Бу ҳақда, Туркия давлат раҳбари вакили маълум қилган. 

Аввалроқ, АҚШ вице-президент Жо Байден, Қўшма Штатлар Гуленга нисбатан илгари сурилаётган далилларни баҳолашда Туркия билан ҳамкорлик қилаётганини билдирган эди. 

Байденнинг таъкидлашича, АҚШ ўз иттифоқчисига зарар етказган ҳар қандай ишини яширишдан манфаатдор эмас. 


 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид