Судланишдан қочган америкалик 12 йилга ҳукм қилинди
Кубага суд таъқибидан моторли қайиқда жуфтакни ростлаган америкалик, ватанида 12 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди, деб хабар қилмоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.
Маълумотларга кўра, Айова штатилик 38 яшар Шон Майкл Вегманн ўтган йили, гумашталарига Айова ва Иллинойс штатларида 38 дона ўқ отар қуролни ўғирлашда кўмак берганини тан олганди. Шундан сўнг, АҚШ ҳукумати уни 2015-йил июлида судга келиш шарти билан қўйиб юборган.
Бироқ, қамалишни истамаган Вегманн ўтган йилнинг октябрида Флоридага бориб, у ерда моторли қайиқни ўғирлаган ва Кубагача етиб олган. Бироқ, декабрь ойида Куба америкаликни АҚШга қайтариб берди.
Суднинг маълум қилишича, 29-август куни Вегманнга ҳукм ўқилган. Америкалик қурол ўғирлаш ва сақлаш ҳамда судга келмаслик бўйича айбига иқрор бўлган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024