Жамият | 17:20 / 01.09.2016
16907
1 дақиқада ўқилади

Ўғирланган келинни қидириш учун 180 нафар полиция ходими жалб этилди

Москва полицияси тўй маросимида келинни олиб қочган бир гуруҳ ёшларни қўлга олди. Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, содир бўлган воқеа атайин уюштирилган тўй урф-одати бўлиб чиқди. Бу ҳақида пойтахт полицияси маълум қилди. 

“Ўғирлик” гувоҳнинг кўз ўнгида рўй берган, шу боис буни жиноят деб баҳолаган киши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берган. “У номаълум кимсалар келинни мажбурлаб микроавтобусга ўтказиб, олиб кетишганини айтди”, - дейишди полицияда. 

Полиция ходимлари тезкорлик билан қўлга олиш режасини амалда қўллашди, ярим соатдан кейин ЙПХ ходимлари Москванинг жануби-шарқида қидирилаётган транспорт турини тўхтатишга муваффақ бўлишди. Натижада ўғирлик шунчаки уюштирилган бўлиб чиқди. 

Манбага кўра, ёшларни қўлга олиш операциясида 180 нафардан ортиқ полиция ходими иштирок этган. Улар 30 дақиқа ичида 24та автомобилни кўздан кечиришган. 

Мавзуга оид