Light | 19:42 / 05.09.2016
9270
1 дақиқада ўқилади

Америкалик комик селфи таёқчалар ишқибозларига "ҳужум қилди"

Америкалик комик Бадди Болтон ўзининг YouTube-каналида янги видео тақдим этди. Видеотасмада у селфи таёқчалари ёрдамида ўзини суратга олаётган сайёҳларнинг олдига югуриб бориб, гаджетларни ток қайчи билан кесиб ташлайди. 

Тўрт кун ичида 370 мингдан ортиқ фойдаланувчи томоша қилган роликда Болтоннинг кутилмаган "ҳужум"ига сайёҳларнинг турлича муносабатда бўлишини кўриш мумкин - кимдир кетидан қувади, кимдир эса лол қолганча тураверади, яна кимдир қочиб қолишга улгурмаган операторга норозилигини изҳор қилади. 

Роликка нисбатан "ёқди" тугмасини босганларга нисбатан "ёқмади"ни босганлар кўпчиликни ташкил қилади.

Болтоннинг сўзларига кўра, у ва дўстлари ҳеч кимни хафа қилишни исташмаган. Улар шунчаки селфи таёқчаларини зарарли ижтимоий одат, деб ҳисоблашади ва бундай инсонларнинг ташқаридан жуда аҳмоқона кўринишини таъкидлашади. 

 

Мавзуга оид