Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ва Япония тортишувли ҳудудлар бўйича музокараларни тезлаштиради
Япония бош вазири Синдзо Абэ ва ХХР президенти Си Цзиньпин, тортишувли ҳудудлар сув ҳавзалари ва ҳаво кенгликларида тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида, икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида ахборот алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олишди. Бу ҳақда, G20 саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида япон бош вазири Абэ маълум қилган.
У, шунингдек, Шарқий Хитой денгизидаги ҳудудий даъволар «тинч, дипломатик музокаралар ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари негизида ҳал этилиши» лозимлигини таъкидлаган.
Япония август ойи ўрталарида Шарқий Хитой денгизидаги ҳарбийларини кўпайтиришини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
21:30 / 16.07.2026
Toyota 2027 йилги Crown моделини намойиш этди
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026