Қозоғистон ҳукумати террорчиларнинг режаларидан хабар топди
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси хабарига кўра, 2016 йилда зарарсизлантирилган радикал кайфиятдаги гуруҳларнинг бир қисми халқаро террорчилик ташкилотлари кўрсатмалари билан фаолият юритган. Қўлга олинган террорчиларнинг мақсади Балхаш яқинидаги Россия ҳарбий қисми бўлган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
«Шу йилнинг июнь ойида Қарағанда вилоятида ўзаро алоқадор радикал шахслардан ташкил топган иккита гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Уларнинг ҳаракатини хориждаги қозоқ жангарилари мувофиқлаштириб тургани аниқланди», — деган мамлакат махсус хизматлари.
Шунингдек, таъкидланишича, «бошқа бир гуруҳ аъзолари Қозоғистонда террорчилик хуружларини тайёрлаган. Шу мақсадда, бир нечта нишон танланган, улар орасида Балхаш шаҳри яқинидаги Россия ҳарбий қисми ҳам бўлган».
Аввалроқ, Қозоғистонда ушланган террорчилар, ўзларининг ғаразли ниятларини амалга ошириш учун самолётни олиб қочмоқчи бўлгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024
Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» учун янги виза тури жорий этилди
17:12 / 02.11.2024