Жамият | 21:10 / 05.09.2016
12143
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Дэниел Крейгга Жеймс Бонд роли учун улкан гонорар таклиф этилди

Британиялик актёр Дэниел Крэйгга, Жеймс Бонд ҳақидаги иккита картинада суратга тушиши учун 150 млн доллар таклиф этилган, деб ёзмоқда The Guardian нашри матбуотдаги хабарларга асосланган ҳолда. 

Крэйг машҳур фильмнинг 4та тасмасида суратга тушган. Таъкидланишича, катта миқдорда гонорар тўланганига қарамай, актёр бу таклифга салбий ёндашган. Бироқ, у фикри ўзгариб қолиши мумкинлигини айтган. 

Айни вақтда, Крэйг ўрнига мос келадиган актёр йўқлиги боис, Sony Pictures компанияси артист билан камида иккита картина учун шартнома имзолашни хоҳламоқда. 

Аммо, Sony Pictures матбуот котиби бу ҳабарни изоҳлай олмаслигини билдирган. 

 

Мавзуга оид