Жаҳон | 08:38 / 05.09.2016
10582
2 дақиқада ўқилади

Путин ва Меркелнинг G20 саммити доирасидаги учрашуви 2 соат давом этди

Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель Хитойда бўлиб ўтаётган G20 саммити доирасида учрашдилар. Handelsblatt нашри маълумотларига кўра, томонлар Суриядаги ихтилоф ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилишган. 

Етакчилар 2 соат давомида суҳбатлашишди. "Яхшиямки, бизда икки томонлама муносабатлар ва умумий манфаатга эга бўлган ва биз ҳозирда уларни ҳал этиш учун иш олиб бораётган баъзи муаммолар бўйича суҳбатлашишга имкон бор", деб айтди Путин учрашувда. 

Путин ва Меркель музокаралар давомида Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги "аянчли гуманитар ҳолат"ни муҳокама қилишди, Минск келишувларининг кейинги бажарилиши масаласини кўриб чиқишди.

Путин 4 сентябрда, шунингдек, Франция президенти Франсуа Олланд, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашувлар ўтказди. Бундан ташқари, АҚШ президенти Барак Обама Путинга 5 сентябрда алоҳида учрашув ўтказишни таклиф қилган.  

Саммитда кўтарилаётган асосий мавзу дунёда инновацион иқтисодиётни қуриш бўлмоқда.

 

Мавзуга оид