Light | 21:27 / 05.09.2016
19372
3 дақиқада ўқилади

Тўй совғасидаги ёзув: Биринчи жанжалгача очилмасин!

Ҳаётдан олинган баъзи ҳикояларни ўқиганимизда, уларни қандайдир рисола деб ўйлаб қоламиз. Қуйида ўқийдиган ҳикоянгизда гап бир жуфтликнинг оила ва муҳаббатга бўлган қарашини ўзгартирган тўй совғаси ҳақида боради.

"Кечки пайт Брендон билан бўлғуси тўй эгаларига нима совға қилишни муҳокама қилиб ўтиргандик. Шунда биз ўзимизнинг 9 йил аввалги  тўй совғаларимизни хотирладик. Бирдан ҳали-ҳануз очилмай турган совға бизга энг ёққан ҳадя бўлгани ёдимизга тушди. Бу ғалати эшитилиши мумкин, лекин бу ҳақиқатда шундай!"

Энг ноодатий совға Элисон хола совға қилган оқ конверт эди - унинг устига "Биринчи жанжалгача очилмасин!", деб ёзилганди.

Албатта, бу йиллар ичида биз жанжаллашдик, ҳаттоки ажрим ҳақида ўйлаган дамларимиз ҳам бўлди, бироқ конвертни очмагандик. Ҳар биримиз уни очишдан онгли равишда қочардик, чунки уни очсак, бу мағлубиятни тан олганимизни англатар эди. Шу тариқа муносабатларимизни синовдан ўтказиб яшайвердик. 

Онгимизнинг туб-тубида конвертда оилавий ришталарни қутқарувчи "калит" борлигини сезиб турардик, ахир Элисон холам ўз турмуш ўртоғи билан деярли ярим аср аҳил яшади (беваликка қадар). 

Мана, бугун конвертни очишга қарор қилдик. Унинг ичида иккимизнинг исмимиз ёзилган 2 кичик конвертча бор эди.

Конвертчаларни очганимизда, ичида иккимизга аталган пул ва хат кўрдик. 

"Кэти, пицца ёки бирор бир ўзингиз ёқтирган егуликни сотиб ол. Меҳр ила Элисон холанг".

"Брэндон, гул ва вино харид қил. Меҳр ила Элисон холанг".

Биз бу конверт турмушимизни сақлаб қолса керак, деб ўйлардик - қайсидир маънода шундай ҳам бўлиб чиқди. Элисон холага ҳаётимиздаги энг яхши совға учун миннатдор бўлдик. Бу совға 9 йил жавонда сақланди. Шу йиллар мобайнида биз сабрли бўлиш ва бир-биримизни тушунишни ўргандик, бир оила ва жамоа бўлдик. Биз муҳаббатни сақлаб қолувчи ҳеч қандай қурол йўқлигини англаб етдик. Ибратли турмушнинг калити конвертда эмас, ўзимизда эканлигини тушундик. 

 

Мавзуга оид